Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида "YUTONG" автобуси ағдарилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 31 июль куни соат 01:45ларда содир бўлган. Рулда 38 ёшли эркак бўлган. У йўлдан велосипедда кесиб ўтаётган фуқарони уриб юбормаслик учун рулни ўнг томонга бурган ва бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Натижада 24 ёшли ҳамда шахсига аниқлик киритилаётган 40-45 ёшлар атрофидаги йўловчи вафот этди. Шунингдек, 5 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.