Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида оммавий жанжал содир бўлди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда тарқалди.
Видео изоҳида тумандаги иккита мактабнинг раҳбари оиласи ўзаро жанжаллашгани айтилган. Туман ҳуқуқ тартибот органлари ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бораётганини маълум қилган.
Улар вазият ўрганиб бўлингач қўшимча маълумот тақдим этишга ваъда берди.