Жиззах вилояти Зомин туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса жойидан тарқалган видеоларда ёнғин анча кучли бўлганини кўриш мумкин. ФВВнинг маълумот беришича, ҳодиса ҳақида 1 август куни соат 10:40ларда маълумот келиб тушган. Воқеа Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида содир бўлгани маълум қилинди. Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб чиқиб кетгани қўшимча қилинди.
Таъкидланишича, ҳозирда оловни ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Вазирлик яна қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди.