Сурҳондарё вилояти Узун туманида ИИБ ходимлари 5 нафар йигит томонидан калтакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Вилоят ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, ҳодиса шу йил 31 июль куни соат 22:30ларда Узун туманида содир бўлган. Сариосиёлик 5 нафар йигит Ўзбекистон кўчасида вояга етмаган болани ҳеч бир сабабсиз урган. Шунда уларга икки нафар ИИБ ходимлари огоҳлантириш берган. Йигитлар улрга қулоқ солмай, ходимларни ҳам дўппослаб ташлаган.
Йигитларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.