Қашқадарё вилояти Қамаши туманида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 31 июль куни 25 ёшли ҳайдовчи Нексияни ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг у дўконга бориб урилган.
Ишончнома асосида бошқарган йигит ЙТҲ содир бўлган жойда ҳалок бўлган. Ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.