Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида Каптива ёниб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 3 август куни содир бўлган. Ёнғинга двигатель қисмидаги носозлик сабаб бўлган. Воқеа жойига дарҳол ўт ўчирувчилар етиб келиб, оловни ўчирган. Ҳеч ким жароҳатланмаган.
Воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.