Ижтимоий тармоқларда фуқаро шифокорни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада содир бўлган. Видеода фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётганини кўриш мумкин.
Бош прокуратуранинг маълумот беришича, ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.