Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда тарқалди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
ФВВнинг маълумот беришича, ҳодиса бугун, 5 август куни соат 09:00ларда содир бўлган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб бориб, соат 09:38 олов ўчирилган. Таъкидланишича, ҳодиса содир бўлган жойдан 25 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда. Ушбу ҳодиса оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарар кўрган.