Тошкентда ўқитувчи икки нафар дўсти билан 15 ёшли ўқувчисини зўрлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 27 апрел куни 30 ёшли жисмоний тарбия ўқитувчиси икки нафар таниши билан 15 ёшли 8-синф ўқувчисини зўрлаган. Шундан сўнг ҳолат юзасидан 30 апрел куни жиноий иш қўзғатилган. 5 майда ўқитувчи ушланган. Унинг икки нафар таниши эса терговдан яширинган. 1 июнда эса улар ҳам ушланган.
Таъкидланишича, айбланувчиларнинг айби исботланган. Энди якуний қарорни суд ўқиб эшиттиради.