Тошкент шаҳрида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 10 август куни соат 07:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор ва Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада "Газель" ва "Ласетти" тўқнашиб кетган. Натижада ичида йўловчилари бўлган "Газель" ағдарилиб кетган.
Оқибатда "Газель" ҳайдовчиси ва унинг 6 нафар йўловчиси ҳамда "Ласетти"нинг бир нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.