Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида юз берган жанжалда фуқаро вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Нукусдаги «Сазанчик» ресторанида мижоз ва ресторан эгаси жанжаллашган. Натижада ресторан эгаси мижознинг бошига урган. Фуқаро ҳушидан кетиб, шифохонага олиб борилган. Таъкидланишича, у реанимацияга олиб борилганда аллақачон вафот этган бўлган.
Марҳумнинг танишининг айтишича, ҳодисага синдирилган стакан сабаб бўлган. Ҳолат бўйича ЖКнинг 104-моддаси 3-қисм “Д” банди билан жиноят иши очилган. Кун нашрининг ёзишича, ресторан эгаси очиқда қолмоқда. Тергов давом этмоқда.