Тошкентда “Буюк ипак йўли” метро бекатига олиб тушувчи ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 12 август куни соат 14:30да содир бўлган. Ер ости йўлагидаги композит панел (алюкобонд) ўпирилиб тушган. Ҳодиса ерости ўтиш йўлаги устида жойлашган чимни суғориш натижасида тўпланган сувнинг оғирлиги туфайли содир бўлган.
ФВВ воқеа натижасида ҳеч ким жароҳатланмаганини маълум қилди.