Навоий вилояти Навбаҳор туманида симёғочга чиққан йигит ток уриши натижасида ҳалок бўлди. Воқеа жойида олинган видео тармоқларда кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 1 август куни соат 09:30ларда содир бўлган. Йигит симёғочга электр қурилмаларни эксплуатация қилиш мақсадида чиққан. У ушбу жараёнда хавфсизлик техникаси қоидаларини бажармаган ва тармоқни ўчирмасдан ҳаракатни давом эттирган.
«Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг маълумот беришича, тармоқ «Янгиқўрғон» подстанциясидан чиқувчи 10 киловаттли Охунбобоев шохобчасига уланган трансформатордаги автоматга уланган. Техник ҳолати ҳозирги кунда қониқарли аҳволда бўлган.
Шунингдек, ҳодиса жойи ходимлар томонидан ўрганилганда хавфсизлик техникаси ва электр ускуналарни эксплуатация қилиш қоидаларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланмаган.