Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 16 август куни соат 17:00 ларда М-39 автомобиль йўлининг 1005-километрида содир бўлган. 26 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Кобальт 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган юк автомобилига бориб урилган. Натижада 26 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Бир нафар йўловчи эса шифхонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.