Қарши шаҳрида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 10 август куни соат 21:10 да Мустақиллик кўчасида Нексия ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган болалар аравачасидаги 2020 йил ноябрь ойида туғилган У.Ж.ни уриб юборган. Натижада ҳали бир ёшга тўлмаган бола шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.