Ижтимоий тармоқларда қашқадарёлик спорт устаси ўлдириб кетилгани акс этган видео тарқалди. Видеода Элбек Раҳимовни бир неча киши дўппослаётганини кўриш мумкин.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу иш доирасида 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланган. Тергов олиб борилмоқда.
Тарқалган хабарларда Раҳимов Мурод Хонтўраевнинг шогирди экани айтилган.