Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Ласетти ҳайдовчиси маст фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 19 август куни Боғишамол кўчасида соат 01:30ларда содир бўлган. 31 ёшли ҳайдовчи 51 ёшли белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган маст фуқарони уриб юборган. Натижада пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.