Андижон вилоятида бирданига 5та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса 20 август куни соат 12:00ларда Асака-Андижон йўлида содир бўлди. Нексия ҳайдовчиси Дамас билан тўқнашди. Ушбу ҳодиса оқибатида Дамаса қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Спарк, Hyundai ва Дамаса автомашиналари билан тўқнашган.
Вафот этганлар йўқ. Битта ҳайдовчи шифхонага ётқизилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.