Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар ФВБдан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 30 октябр куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, “Дўмбиробод” МФЙ, “Дилхуш” кўчаси 37-уйда яшовчи 4 нафар фуқаролар вафот этганлиги ва 1 нафари касалхонага ётқизилганлиги аниқланган. Тиббий кўрик ва текширув натижаларига кўра уларга “Овқатдан заҳарланиш” дастлабки ташхиси қўйилган.
Вафот этганлар:
1. Азиза Акбарова, 1996 й.т.
2. Ирода Акбарова, 2003 й.т.
3. Эъзоза Акбарова, 2001 й.т.
4. Фарруҳ Акбаров, 2012 й.т.
Жабрланган:
1.Умида Хайитова 1976 й.т. (Онаси).
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.