Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳокими машинаси 16 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда Газета нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 20 август куни содир бўлган. 27 ёшли ҳайдовчи У.А. давлат рақами 10 020 DAV бўлган Каптивада 16 ёшли қизни уриб юборган. Қиз шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, У.А. Юқоричирчиқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси бўлган. Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.