Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёш бола эркак томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 22 август куни содир бўлган. 1987 йилда туғилган фуқаро Д. Ўлмасхон 1986 йилда туғилган қўшниси К. Бахтиёр ўғлини ургани юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Маълум бўлишича, иккита ёш болалар жанжаллашган, шундан сўнг К. Бахтиёр ушбу ишга аралашиб ариза ёзган эркакнинг ўғлини урган.
Ҳозирда суд тиббий экспертизаси тайинланган. Шундан сўнг боланинг жароҳати ҳақида аниқ маълумот пайдо бўлади. Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.