Қашқадарё вилояти Қарши туманида фуқаро пневмотик пистолетдан фойдаланган ҳолда танишига жароҳат етказди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи икки таниш чўмилиш учун кўлга борган. Шунда уларнинг ўртасида келишмовчиили юзага келган ва оқибатда бири иккинчисининг кўзига қарата пневматик пистолетдан ўқ узган. Фуқаро шифохонага борганда воқеа қандай содир бўлганини ва жароҳат нимадан келиб чиққанини айтмаган. Лекин уни Тошкентга юборишганда зийрак шифокорларнинг ўзлари ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Таъкидлаш жоиз, бу вилоят ҳудудида пневматик пистолет ишлатилган иккинчи ҳолат. Аввалроқ Қаршида спортчи ўлдириб кетилганда воқеа жойидан пневматик пистолетлар топилгани ва уларнинг бири марҳумга тегишли экани айтилган эди.