Хоразм вилояти фотиҳаси бузилган қиз ўзини каналга ташлагани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тарқалган хабарда қизнинг жасади 10 кунда бери сувда ётгани айтилган. ФВВнинг ушбу хабарга муносабат билдиришича, фуқаронинг сувга чўкканлиги ҳақидаги хабар келиб тушган вақтдан бошлаб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан “Тошсоқа” чап қирғоқ каналида сувда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Қизни қидириб топиш ишига Тупроққалъа, Хазорасп, Боғот, Хонқа туманлари, Урганч шаҳар ва тумани ФВБдан масъул ходимлар қидирув ишларига сафарбар этилган.