Тошкентда йигит ўз қорнига пичоқ тиқди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтдаги пайнетда ишловчи йигит бошқа фуқарога тегишли дўкондан 6 млн сўм ўғирлаб, уни виртуал ўйинига тикиб, ютқазиб қўйган. Сўнгра йигит ўз айбини яшириш мақсадида ўз қорнига пичоқ тиққан ва ИИББга телефон қилган. Йигит ички ишларга уни гўёки бошқа бир шахс пичоқлаб, пулларни ўғирлаб кетгандек кўрсатган.
Ушбу иш юзасидан бўлиб ўтган судда йигит айбдор деб топилган ва унга 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.