Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ота ўз ўғлини ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 25 август куни соат 00:00ларда содир бўлган. Ота уйига маст ҳолатда келиб, маст ҳолатдаги ўғли билан жанжаллашиб қолган. Сўнгра ота темир бўлаги билан ўғлини урган. Фарзанд олган тан жароҳатлари натижасида соат 03:00ларда уйида вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.