Жиззах вилоятида уч нафар эркак қизни зўрлаганликда гумонланиб, ушланди. Бу ҳақда Постда нашри хабар қилди.
Нашрнинг ёзишича, фуқаро Н.Х. ҳуқуқ тартибот органларига ариза билан мурожаат қилган. Қиз соат 02:30ларда эркаклар уни мажбурлаб Нексия автомобили салонига тиққанини ва зўрлашганини маълум қилган.
Фуқаронинг сўзларига кўра, уни учта эркак зўрлаган. Бундан ташқари, гумонланувчилар қиздан телефон ва 100 минг сўм пулини ўғирлаб кетган. Ҳозирда эркаклар ушланган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.