Жорий йил 20 март куни тунги вақтда Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳудудидан ўтувчи А-376 Қўқон–Жиззах автомобиль йўлининг 21-километрида Бешариқ туманида Бодомбоғ кўчасида яшовчи 1999 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги Spark автомашинаси йўл четидаги бетон симёғочга бориб урилган. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилди.
ЙТҲ оқибатида машина салонида бўлган 6 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 2 нафари – ҳайдовчи М.С. ва Бешариқ тумани Халқлар дўстлиги кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган М.Д. касалхонада вафот этган.
Бешариқ туманида яшовчи йўловчилар 1998 йилда туғилган Р.Ж., 1995 йилда туғилган М.Б., 1997 йилда туғилган Д.Ш. ва 1999 йилда туғилган А.Ш. эса оғир аҳволда жонлантириш бўлимида эканлиги айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.