Қорақалпоғистон прокуратураси биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 1 сентябрь куни соат 14:30ларда содир бўлган. Қайд этилишича, ёнғин келиб чиқишига электр симининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Оқибатда балкондаги шифтнинг 4 метр/квадрат қисми зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Хабар қилинишича, ҳозирда ёнғин туфайли келиб чиққан зарар тўлиқ бартараф қилинган.