Андижон ва Сурхондарё вилоятида Дамас ҳамда юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, иккита ҳодиса ҳам 1 сенябрь куни содир бўлган. Андижонда юк автомашинаси Дамас устига ағдарилган ва Дамас ҳайдовчиси шифохонада вафот этган. Ҳодисага юк автомашинасининг тормози ишламай қолиши сабаб бўлган.
Шунингдек, соат 06:30да Сурхондарё вилоятида ҳам шундай ҳодиса юзага келган. Унга Дамас ҳайдовчисининг рулда уҳлаб қолиши сабаб бўлган. Ушбу воқеа оқибатида ҳайдовчининг ўғли шифохонада вафот этган.