Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида йигит онасини ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодисага рашк сабаб бўлган. 25 ёшли йигитнинг онаси фарзанди кичиклигида эри билан ажрашиб кетган ва бошқа турмуш қурмаган. Таъкидланишича, аёлнинг уйига бегона эркакларни олиб келиши фарзанди билан доимий низога сабаб бўлган. Ана шундай воқеаларнинг бирида онаси билан келиша олмаган йигит аёлни қаттиқ жисм билан урган ва уни ўлдириб қўйган. Йигит онасининг жасадини ертўлага кўмиб қўйган ва ички ишларга онам йўқолди дея хабар берган.
Тезкор тадбир давомида зийрак ички ишлар ходимлари воқеа тафсилотларини очиқлаган. Олий суд Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи ҳодиса юзасидан суд бўлиб ўтганини ва йигит ҳукмга кўра 10 йилга қамалганини маълум қилди.