Хоразм вилояти Урганч туманида канализация қувурида 3 нафар эркак вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳоидса шу йил 27 август куни соат 17:20 ларда содир бўлган. Улар кўп қаватли уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушишганида, камера ичида тўпланиб қолган захарли газдан захарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Таъкидланишича, улар бир-бирини қутқариш учун қувурга тушганда заҳарланиб, ўлган. Тўртинчи фуқаро ҳушидан кетган ва қутрқатиб қолинган. Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.