Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Нексия 15 метр чуқурликка тушиб кетган ва 19 ёшли ҳайдовчи тирик қолган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 5 сентябрь куни соат 13:30 ларда содир бўлган.
Ҳайдовчи тоғасиникига кетаётганда тоби қочиб қолиб, бошқарувни йўқотганини ва оқибатда автоҳалокат содир бўлганини айтган. Шунга қарамасдан ҳайдовчи шифокор кўригидан ўтказилганида, ҳайдовчи ҳушёр ҳолатда бўлгани, спиртли ичимлик истеъмол қилмагани маълум бўлган.