Қашқадарё вилоятида МИБ ходими калтакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, МИБ ходими алиментдан 3 ойлик қарздорлиги бўлган эркакнинг уйидан 32 дюмли телевизорни олиб кетмоқчи бўлганда калтакланган. Эракакнинг алиментдан 1 млн 947 минг 615 сўм қарзи бўлган.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.