Аввалроқ Тошкентда юк автомашинаси аёлни қасддан уриб кетгани ҳақида хабар берган эдик. ЙҲХББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 4 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Зийнат МФЙ, Шокирариқ кўчасида содир бўлган. Спаркнинг 42 ёшли аёл ҳайдовчиси "Changan" русумли юк автомобилининг 38 ёшли ҳайдовчиси билан тортиши б қолган ва ҳодиса вақтида аёл юк автомобилини тепган. Ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатда давом этган ва аёлни автомобиль билан туртиб ўтган. Натижада аёл тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.