Қарши шаҳрида фуқаронинг автомобилидан 70 млн сўм ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 3 сентябрь куни соат 13:00ларда содир бўлган. Тезкор тадбир давомида ҳодисани содир этган шахс ушланган. У муқаддам судланган 28 ёшли фуқаро экани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169 моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Фуқаро ҳибсга олинган. Гумонланувчи 8 йилдан 15 йилгача қамалиши мумкин.