Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси портлаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 8 сентябрь куни содир бўлган. «Газель» юк машинаси соат 06:00да газ қуйиш шохобчасидан чиққан вақтда портлаган. Шундан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.
Ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.