Жиззах вилояти Пахтакор туманида асфальт ётқизиш машинаси 6 ёшли болани босиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бола асфальт ётқизиш машинаси орқа томонига яқинлашган, ҳайдовчи орқага қараб ҳаракатланган пайтида бола машина билан тўқнашиб, йиқилган ва техника остида қолиб кетган.
Бола воқеа жойида вафот этган. Мазкур воқеа юзасидан оғир техника воситаси тегишли бўлган фирма раҳбарига МЖтКнинг
147-моддаси билан маъмурий баённома тузилган.