Наманганда муқаддам судланган 64 ёшли эркак келинини ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 7 сентябрь куни Учқўрҳон туманида содир бўлган. Эркак жанжал вақтида 31 ёшли келинининг юраги ва қорин соҳасига пичоқ урган.
Таъкидланишича, эркак ҳодиса содир бўлган вақтда спиртли ичимликлар таъсирида бўлган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.