Бугун соат 00-45 ларда Самарқанд шаҳри, Широқ кўчасида яшовчи Е.С. шаҳардаги Гагарин кўчасида яшовчи турмуш ўртоғи М.А.нинг яшаш уйида, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал вақтида, ошхона пичоғи билан М.А.нинг елка ва қорин соҳаларига уриб, тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура.
Оқибатда, М.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Шу куни, шаҳар прокуратураси томонидан Е.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.