Хоразм вилояти Боғот туманида бир гуруҳ эркак ва аёллар иштирокида оммавий жанжал содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса иштирокчиларига 8 сентябрь куни суд ҳукми ўқилган. Унга кўра, жанжалда қатнашган 3 нафар эркакка 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, ушбу жанжал иштирокчилари бўлган аёллар огоҳлантирилган.