Самарқанд вилоятида ЙПХ ходимининг Equinox хизмат машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 10 сентябрь куни соат 13:00 ларда Самарқанд шаҳрида содир бўлган. Ford русумли юк автомобили светофорда турган ЙПХ ходимининг Equinox хизмат машинасини бориб урган. Ушбу воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.