Тошкент вилоятидаги МИБ биносида аёл пичоқланди

Тошкент вилоятидаги МИБ биносида аёл пичоқланди
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган МИБ биносида аёл пичоқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, шаҳарда яшовчи эркакка шу йил бошида уч нафар фарзанди учун алимент тўлаши кераклиги тушинтирилган ва бу бўйича суд қарори ҳам эълон қилинган. Ушбу ишнинг ижроси МИБ зиммасига юклатилган. Маълум қилинишича, шундай бўлишига қарамай эркак алиментни тўлашдан бош тортган ва шу йил сентябрь ҳолатига эркакнинг алиментдан қарзи 1 миллион 864 минг сўмни ташкил этган.

Шу сабабга кўра МИБ вакили эркакка қарз тўламагани учун иш юзасидан МЖтКнинг 47-4-моддасига (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун судга тақдим этиши ҳақида маълум қилган.

Ушбу ҳолатдан кейин эркак ва унинг собиқ хотини 10 сентябрда МИБ биносига келган. Шу вазиятда эркак кутилмаганда ўзи билан олиб келган пичоқ билан собиқ хотинининг қўл ва елка қисмларига бир неча тан жароҳати етказган. Эркак ички ишлар ходимлари томонидан олиб кетилган. Аёл эса шифхонага оли борилган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 25-97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкент вилоятидаги МИБ биносида аёл пичоқланди