Тошкент шаҳридаги “Малика” савдо мажмуасида пичоқбозлик содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 12 сентябрь куни соат 12:00 ларда содир бўлган. У ерда телефон савдоси билан шуғулланувчи бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал чиққан. Оқибатда 44 ёшли фуқаро вафот этган. 33 ёшли фуқаро эса шифохонага олиб борилган.
Таъкидланишича, ушбу ишда гумонланганларнинг барчаси ИИБга олиб борилган. Тармоқларда мазкур ҳодиса иштирокчилари ички ишлар бўлимига олиб бориш жараёни ва воқеа жойини ўраб олиб кўздан кечириш жараёни акс этган видео тарқалган. Ушбу воқеа юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (“Қасддан одам ўлдириш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.