Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 12 ёшли қиз ЙТҲ қурбони бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 11 сентябрь куни соат 08:45 да Матиз йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизни уриб юборган. Қиз шифхонага олиб борилган ва ўша ерда вафот этган.
Ҳозирда ҳолат бўйича ҳуқуқ тартибот органлари томонидан керакли ишлар олиб борилмоқда.