Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ёқиб юборилган аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, жасад шу йил 10 сентябрь куни соат 13:50 да буталар орасидан топилган. Ушбу иш доирасида 5 киши гумонланмоқда ва улар ҳибсга олинган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.