Андижон вилоятида Спарк пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган икки нафар қизни юқори тезликда уриб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 12 сентябрь куни соат 16:00ларда содир бўлган. Воқеа жойидан олинган даҳшатли кадрлар телеграм каналларда эълон қилинди. Видеодан кўриш мумкинки, ҳайдовчи автомобилни тўхтатишга ҳам, тезликни пасайтиришга ҳам урунмаган. У иккита одамни шунчаки “учириб” юборди.
Таъкидланишича, рулда 24 ёшли ҳайдовчи бўлган. Жабрланганлар эса 10 ва 16 ёшли қизлар экани маълум қилинди. Иккаласи ҳам шифохонага олиб борилган. ЙҲХББ уларнинг аҳволи ҳақида маълумот бермади.