Аввалроқ Тошкентда қиз ўзини 8 қаватдан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар қилган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ воқеа тафсилотларини маълум қилди.
Бошқарманинг маълумот беришича, ҳодиса 13 сентябрь куни Яккасарой туманида соат 09:30 ларда содир бўлган. 27 ёшли Сергели туманида яшовчи Луиза исмли қиз йигити ташлаб кетгани учун ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини айтган. Қиз 40 дақиқача 7 ва 8 қават ўртасидаги деразада осилиб турган. Ҳолдан тойиб йиқилай деган вақтда ички ишлар ходими ушлаб қолган.
Таъкидланишича, қиз ичкиликка ружу қўйган бўлган ва ҳодиса содир бўлган вақтда ҳам маст бўлган.