Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида шу йил 12 сентябрь куни соат 01:30 ларда Damas ва Matiz тўқнашди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
ЙТҲ натижасида Damas йўл четида турган 14 ёшли болани уриб юборган. Натижада бола шифохонада вафот этган. Шундан сўнг боланинг отаси видеомурожаат йўллаб, Матизни Миллий гвардия ходими бошқарганини айтган. Шунингдек, суриштирув давомида ушбу автомобиль ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлгани аниқланган.
Ҳозирча отанинг мурожаати юзасидан расмий изоҳ берилмади. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-модда 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.