Қарши шаҳрида 3 нафар эркак ИИБ ходимлари билан дўппослашди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 16 сентябрь куни соат 23:00ларда содир бўлган. ППХ ходимлари маст фуқарони ушлашга ҳаракат қилган. Лекин эркак 2та дўсти билан ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига қаршилик кўрсатган ва бу муштлашувга айланиб кетган.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 219 моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.