Фарғона вилоятида фуқаро ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари билан жанжаллашди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Таъкидланишича, ҳодиса шу йил 9 сентябрь куни Меҳнатобод кўчасида содир бўлган. Ушбу кўчада яшовчи фуқаро қизи билан жанжаллашган.
Қизга ёрдамга ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари келган. Эркак уларга қаршилик кўрсатиб, болта билан урган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган бўлиб, тергов давом этмоқда. Ходимларнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилмаган.